Our Partners
  • International Kurash association
  • Uzbekistan Kurash Federation
  • OKS TECHNOLOGIES
Today is 27 May 2018 Yakshanba

Мусобақанинг дастлабки ғолиби номи маълум бўлди

Мусобақанинг дастлабки ғолиби номи маълум бўлди

Кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси президенти учун Ал Ҳаким Ат Термизий хотирасига бағишланган хотира турнири давом этмоқда.

Бугунги кун доирасидан ўрин олган -73 килограмм вазн тоифасидаги баҳсларда дастлабки ғолиб номи маълум бўлди. Ушбу вазннинг финал босқичида Давлат Абраевга қарши гиламга кўтарилган Ҳикмат Тўраев мусобақанинг дастлабки олтин медалини қўлга киритди. Шунингдек, мусобақанинг бронза медалларини Суҳроб Худойбердиев ва Шербек Аблақуловлар қўлга киритишди.

Қайд этиш жоиз, бироздан сўнг -90 килорамм вазн тоифасида ғолиб номига аниқлик киритилади.