Our Partners
  • International Kurash association
  • Uzbekistan Kurash Federation
  • OKS TECHNOLOGIES
Today is 25 Fevral 2018 Yakshanba

ҒОЛИБЛИК САРИ БИР ҚАДАМ...

ҒОЛИБЛИК САРИ БИР ҚАДАМ...

“Алпомиш” стадионида қизғин давом этаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун Ҳаким ат-Термизий хотирасига бағишланган XIII халқаро турнир тобора якунига етиб бормоқда.

Ўттиз нафар полвон иштирокида ўтган 73 килограмм вазн тоифасидаги беллашувларнинг финалида Давлат Абраев ва Ҳикматилла Тўраев ғолиблик учун гиламга чиқади.

90 килограмм вазн тоифасидаги полвонлар ўртасида Шуҳрат Арслонов ва Яҳё Имомов ўз маҳоратини намоён этади.

Мутлақ вазн тоифасидаги беллашув эса мухлису мутахассисларнинг диққат марказида. Чунку, ушбу вазнда ғолиб бўлган спортчи Ўзбекистон Президенти соврини – 25000 АҚШ доллари пул мукофоти билан тақдирланади. Мазкур вазнда Абдулла Холиёров россиялик Артем Осипенко билан куч синашади.

Фурсатдан фойдаланиб полвонларга беллашувларда омад тилаймиз.