Our Partners
  • International Kurash association
  • Uzbekistan Kurash Federation
  • OKS TECHNOLOGIES
Today is 25 Fevral 2018 Yakshanba

ПОЛВОНЛАРИМИЗГА ТЕНГ КЕЛАДИГАНИ ТОПИЛМАЯПДИ

ПОЛВОНЛАРИМИЗГА ТЕНГ КЕЛАДИГАНИ ТОПИЛМАЯПДИ

Термиз шаҳрида давом этаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун Ҳаким ат-Термизий хотирасига бағишланган ХIII халқаро турнирнинг 90 килограмм вазн тоифасидаги ярим финал беллашувларида Яҳё Имомов, Шерали Тўраев, Шуҳрат Арслонов ва Камолиддин Расулов ўзаро рақобатлашадиган бўлди.

Ушбу вазн тоифасидаги чорак финал баҳсларида Яҳё Жанубий Кореядан келган Хан Су Кимни енгган бўлса, Шерали эронлик Қосим Аҳадиваранлоудан устун келди.

Шуҳрат ярим финалга чиқиш учун кечган беллашувда туркманистонлик Санжар Абдураҳмоновни мағлубиятга учратган бўлса, Камолиддин жамоадоши Муҳаммад Шамсиддиновга имконият қолдирмади.