Our Partners
  • International Kurash association
  • Uzbekistan Kurash Federation
  • OKS TECHNOLOGIES
Today is 25 Fevral 2018 Yakshanba

ЯРИМ ФИНАЛЧИЛАР НОМИ МАЪЛУМ

ЯРИМ ФИНАЛЧИЛАР НОМИ МАЪЛУМ

Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун Ҳаким ат-Термизий хотирасига бағишланган ХIII халқаро турнирнинг 73 килограмм вазн тоифасидаги полвонлар беллашуви ўз ғолибларини аниқлашга тобора яқинлашмоқда.

Ушбу вазн тоифасида Ўзбекистон, АҚШ, Индонезия, Туркманистон, Жанубий Африка, Буюк Британия, Македония, Непал, Япония, Греция сингари ўндан зиёд давлатдан ўттиз нафар полвон ғолиблик учун беллашмоқда.

Айни пайтда ушбу вазн тоифасида ярим финалчилар номи маълум бўлди. Қувонарлиси, ярим финалга чиққан курашчиларнинг барчаси юртимиз полвонларидир.

Финал йўлланмаси учун кечадиган беллашувда Суҳроб Худойбердиев Ҳикматулло Тўраев билан куч синашса, Давлат Абраев Шербек Аблакулов билан беллашади.

Мусобақа давом этмоқда.