Our Partners
  • International Kurash association
  • Uzbekistan Kurash Federation
  • OKS TECHNOLOGIES
Today is 25 Fevral 2018 Yakshanba

Ҳаким ат-Термизий хотирасига бағишланган ХIII халқаро турнир қизғин давом этмоқда.

Ҳаким ат-Термизий хотирасига бағишланган ХIII халқаро турнир қизғин давом этмоқда.

 

Термиз шаҳрида кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун Ҳаким ат-Термизий хотирасига бағишланган ХIII халқаро турнир қизғин давом этмоқда.

Дастлаб полвонлар мусобақанинг саралаш баҳсларида ўз маҳоратини синовдан ўтказди.

Шундан сўнг мусобақанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Сурхондарё вилояти ҳокими Э.Турдимов сўзга чиқиб, мусобақа иштирокчиларига омад ва зафарлар ёр бўлишини тилади.

Термиз шаҳрида кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун Ҳаким ат-Термизий хотирасига бағишланган ХIII халқаро турнир қизғин давом этмоқда.

Дастлаб полвонлар мусобақанинг саралаш баҳсларида ўз маҳоратини синовдан ўтказди.

Шундан сўнг мусобақанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Сурхондарё вилояти ҳокими Э.Турдимов сўзга чиқиб, мусобақа иштирокчиларига омад ва зафарлар ёр бўлишини тилади.  Ўзбекистон Давлат мадҳияси янгради.

Чорлов садолари остида стадионга иштирокчи давлатлар спортчилари чиқиб келди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси Р.Қурбонов, Кураш халқаро ассоциацияси президенти Ҳ.Фармон табрик сўзига чиқди.

Мусобақанинг очилишида санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқлар йиғилганларга кўтаринки кайфият бағишлади.

Халқаро турнирнинг саралаш баҳслари давом этмоқда. Эслатиб ўтамиз, турнир 73, 90 килограмм ва мутлақ вазн тоифасида бўлиб ўтмоқда. Турнирнинг мукофот жамғармаси 56 минг доллар бўлиб, мутлақ вазнда ғолиб бўлган полвон Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини – 25 000 долларга сазовор бўлади. Иккинчи ўрин соҳиби 10 000 доллар, иккита учинчи ўрин соҳиблари 5000 доллардан пул мукофоти билан тақдирланади. Қолган вазн тоифасидаги ғолиб ва совриндорларга ҳам йирик пул мукофотлари таъсис этилган.