Our Partners
  • International Kurash association
  • Uzbekistan Kurash Federation
  • OKS TECHNOLOGIES
Today is 23 Sentyabr 2018 Yakshanba

Абдулла Тангриев ва Самижон Убайдуллаевлар олтин медални қўлга киритолмайдиган бўлишди

Абдулла Тангриев ва Самижон Убайдуллаевлар олтин медални қўлга киритолмайдиган бўлишди

 

Кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси президенти учун Ал Ҳаким Ат Термизий хотирасига бағишланган хотира турнири давом этмоқда.

Бугунги кун доирасидан ўрин олган баҳсларда кўпчиликнинг эътиборида турган ва ғолибликка асосий даъвогарлардан ҳисобланган ҳамюртларимиздан Абдулла Тангриев ва Самижон Убайдуллаевлар мусобақанинг олтин медалларини кўлга киритолмайдиган бўлишди.

Зеро, ушбу мусобақада шу вақтга қадар мағлубиятга учрамай келаётган ҳамюртимиз Абдулла Тангриев илк баҳсдаёқ қозоғистонлик рақиби тўсиғидан ўтолмаган бўлса, сўнгги йилларда ушбу турнирда ғалаба қозониб келаётган Самижон Убайдуллаев чорак финалда россиялик Артём Осипенкони енгишнинг уддасидан чиқолмади.

Қайд этиш лозим, Самижон Убайдуллаев бронза медали учун курашни давом эттириш имкониятига эга. Мусобақа баҳслари давом этмоқда.