Our Partners
  • International Kurash association
  • Uzbekistan Kurash Federation
  • OKS TECHNOLOGIES
Today is 16 Noyabr 2018 Juma

Кураш

Кураш

Кураш — спорт тури, белгиланган қоидага мувофиқ икки спортчининг яккама-якка олишуви. Курашиш санʼати коʻп халқларда қадим замонлардан буён маʼлум. К. айниқса Юнонистонда кенг тарқалиб, қад. олимпиада мусобақаларидан доимий оʻрин олиб келган. Миллий К.нинг хилма-хил коʻринишлари Гретсия, Италия, Япония, Туркия, Эрон, Афгʻонистон, Россия, Оʻзбекистон, Грузия, Арманистон, Озарбайжон, Қозогʻистон ва бошқа мамлакатларда мавжуд. Завонавий спорт К.ининг асосий қоидалари 18-аср охири — 19-аср бошларида Европанинг бир неча мамлакатларида ишлаб чиқилди. 1912 йил Халқаро ҳаваскорлар кураш федерацияси (ФИЛА) тузилди (ҳозир унга 144 мамлакат, Оʻзбекистон 1993 йилдан аʼзо). Халқаро майдонда спорт К.ининг юнонрум кураши, эркин кураш, дзюдо, самбо ва бошқа турлари кенг тарқалган. Кейинги йилларда оʻзбек К. и ҳам алоҳида К. тури сифатида дунё миқёсида тан олива бошланди. К. инсонни кучли, эпчил, чидамли ва иродали қилиб тарбиялаш воситаларидан бири ҳисобланади. Шифокорлар назорати остида 12 ёшдан К. билан шугулланишга рухсат этилади. К. азалдан оʻзбек турмуш тарзининг узвий қисми боʻлганлигини археологик топилмалар, тарихий қоʻлёзмалар тасдиқлайди. Қад. Бақтрия (Оʻзбекистон жан.) ҳудудидан топилган жез даврига оид цилиндрсимон сопол идишда икки полвон ва улардан бири иккинчисини чалаётгани тасвирланган. Шу даврга мансуб бошқа археологик топилмада эса полвонларнинг К. усулларини намойиш қилаётгани акс эттирилган. Бу ноёб топилмалар милоддан 1,5 минг йил илгари ҳам К. аждодларимиз турмуш тарзининг бир қисми боʻлганидан да-лолат беради. Юнон ёзувчиси Клавдий Элиан (2—3-аср) ва бошқа тарихий шахсларнинг ёзишича, шу ҳудудда умр кечирган сак қабиласи қизлари оʻзларига куёвни йигитлар билан курашиб танлаганлар. Кейинчалик қизлар куёвни шарт коʻйиш ёʻли билан аниқлашган ва бу шар-тда К. мусобақаси боʻлган. Бунга оʻзбек халқ қаҳрамонлик достони — „Алпо-миш“даги Барчин шартларини мисол қилиб коʻрсатиш мумкин. Ибн Сино „Тиб қонунлари“ асарида ёзган: „К.нинг турлари ҳам бир ш Улардан бири икки курашувчининг бири оʻз рақибининг белбогʻидан ушлаб оʻзига тортади, шу билан бирга оʻз рақибидан қутулишнинг чорасини қилади…“. Бу таʼриф замонавий К. қоидаларига яқиндир. Шунингдек, Маҳмуд Кошгʻарийнинг „Девону лугʻотит турк“, Алишер Навоийнинг „Ҳамса“, „Ҳолоти Паҳлавон Муҳаммад“, Зайниддин Восифийнинг „Бадоеʼ ул-вақоеʼ“, Ҳусайн Воиз Кошифийнинг „Футувватномаи султоний“, Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг „Бобурнома“ асарида К. ҳакида қимматли маʼлумотлар бор. 9—16-асрларда К. халқоʻртасида кенг оммалашган. Шудаврда Паҳлавон Маҳмуд, Содиқ полвон қабилар К. довругʻини оширишган.

Оʻзбек халқ якка курашининг белбогʻли кураш деб номланган тури ҳам бор. Унга ҳам тааллуқли коʻплаб археологик топилмалар ва тарихий қоʻлёзмалар мавжуд. Бундан 5 минг йил илгари даврга мансуб қад. Месопотамия ҳудудидан топилган ҳайкалчада белбогʻли кураш усулида мусобақалашаётган полвонлар тасвирланган. Хитойнинг қад. „Тан-шу“ қоʻлёзмасида Фаргʻова водийсида тоʻйлар, сайллар К. мусобақаларисиз оʻтмаслиги ёзилган. Аҳмад Полвон, Хоʻжа полвон ва шаҳри к. К.нинг ана шу турида шуҳрат қозонишган (19-аср охири — 20-аср боши). Чоризм истилоси ва шоʻролар даврида оʻзбек миллий К.ини халқ турмуш тарзидан сунʼий равишда сиқиб чиқаришга ҳаракат қилинди. 20-асрнинг 90-йиллари охирига келиб бу уринишларга барҳам берилди. 1991 йилдакурашчилар сулоласи вакили, бир неча К. турлари боʻйича халқаро миқёсда спорт устаси Комил Юсупов оʻзбекча К.нинг халқаро андозаларга мосланган қуйидаги қоидаларини ишлаб чикди: К. тушувчилар 14 х 14 м дан 16х 16 м гача боʻлган, четроқ қисми қизил рангли „хавфли чизиқ“ билан белгиланган коʻк-яшил тусли К. гиламида тик турган ҳолатда беллашадилар. Гʻолиб ишлатилган усуллар ва майдондаги хатти-ҳаракатларига қоʻйиладиган баҳоларга қараб аниқланади. К.да боʻгʻиш, рақибга огʻриқ берувчи усуллар қоʻллашга рухсат этилмайди, курашувчиларнинг бири коʻк, иккинчиси яшил рангли яктак (аёллар яктак ичидан оқ рангли футболка) кияди, белга эни 4—5 см ли тасма (белбогʻ) богʻланади, эркақлар 60, 66, 73, 81, 90, 100 кг ва 100 кг дан зийод, аёллар 48, 52, 57, 63, 70, 78, ва 78 кг дан зийод вазн тоифаларида курашадилар (болалар, оʻсмирлар, оʻспиринлар, ёши улугʻлар ва қизлар мусобақаларида ҳам ёш хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда вазн тоифалари белгиланади). Халқаро кураш ассоциацияси (1КА)нинг 2003 йил Тошкентда оʻтган конгресси ҳар бир учрашувнинг қизгʻин боʻлишини таʼ-минлаш мақсадида расмий мусобақаларда беллашув вақтини 3 мин. қилиб белгилади. Ишлатилган усулларга бажарилишига мос равишда „чала“, „ёнбош“, „ҳалол“ баҳолари, қоидага зид ҳаракатларга эса „танбеҳ“, „дакки“, „гʻирром“ жазолари берилади. Курашувчи „ҳалол“ баҳосини олса (ёки рақиби „гʻирром“ билан жазоланса) бу унинг гʻалабасини билдиради. Икки бор „ёнбош“ баҳосини олиш (ёки рақибининг икки бор „дакки“ дея жазоланиши) ҳам гʻалабани англатади. „Чала“ баҳолари ҳисобга олиб борилади ва ҳ. к. Баҳрлар тенглигида охирги баҳо олган кураш-чига гʻалаба берилади, курашчиларнинг баҳо ва жазолари сони тенг ҳолатда баҳо устунликка эга боʻлади, жазолар сони тенг боʻлса охирги жазо олган магʻлуб ҳисобланади, агар барчаси тенг (ёки баҳо ва жазо олинмаган) боʻлса, гʻолиб ҳакамларнинг коʻпчилик овозига коʻра эʼлон қилинади.

1992 йилда Оʻзбекистонда кураш федерацияси, 2001 йилда Оʻзбекистонда белбогʻли кураш федерацияси тузилди. 1998 йил сентябрда Тошкентда 28 давлат (АҚШ, Боливия, Буюк Британия, Голландия, Россия, Оʻзбекистон, Япония ва ҳ.к.) вакиллари Халқаро кураш ассоциацияси (ИКА) муассислари боʻлишди ва шу муносабат билан бу ерда оʻзбекча К. боʻйича йирик халқаро мусобақа оʻтказилди. ОʻзР Президентининг „Халқаро кураш ассоциациясини қоʻллаб-қувватлаш тоʻгʻрисида“ги фармони (1999 йил 1 фев.) оʻзбек миллий К. ининг явада ривожланишига туртки боʻлди. Оʻша йили Тошкентда оʻзбекча К. боʻйича биринчи жаҳон чемпионати, Россиянинг Брянск шаҳрида аёллар оʻртасида халқаро мусобақа боʻлиб оʻтди. ИКА қошида Халқаро К. академияси, Бутун жаҳон К.ни ривожлантириш жамгʻармаси тузилди, ассоциация муассислигида „Кураш“ жур. таʼсис қилинди. Адабий-бадиий, ижтимоий-публицистик, ахборот-реклама ёʻналишидаги бу жур. Тошкентда 1999 йил окт. ойидан буён нашр этилади.

2000 йил Оʻзбекистонда К. ойлиги оʻтказилди. Бу ойлик давомида 2 млн.га яқин киши К. гиламига чиқди. Буюк Британияда ИКА фахрий президенти Ислом Каримов номидаги анʼанавий халқаро мусобақага асос солинди. 2001 йилдан Халқаро К. ин-ти (Тошкентда) фаоли-ят коʻрсата бошлади. 1КА га 66 та миллий федерация аʼзо боʻлиб кирди (2003). Европа, Осиё, Панамерика ва Океания К. конфедерация лари тузилди. Ҳозирги пайтда оʻзбекча К. билан хорижий мамлакатларда 600 мингдан зийод киши шугʻулланади. К.нинг бу тури боʻйича жаҳон, қита ва мамлакатлар чемпионатлари ҳамда биринчштиклари, Оʻзбекистонда атТермизий, Паҳлавон Маҳмуд хотирасига багʻишланган ва бошқа коʻплаб халқаро мусобақалар мунтазам оʻтказилади. Ҳозирги вақтда Оʻзбекистонда 22 та олимпиада оʻринбосарлари мактаби, 37 та болалароʻсмирлар спорт мактаби ва 206 та К. мактабида спортнинг бу тури боʻйича оʻқувчиларга таҳсил берилади. Олий оʻқув юртларида 100 дан ортиқ К. тоʻгараклари фаолият коʻрсатади. Курашчилар билан 851 вафар мураббий шугʻулланади (2003). Осиё олимпия кенгаши 2003 йилда К.нинг бу турини Осиё оʻйинлари дастурига киритди. К. боʻйича оʻтказилидиган жаҳон чемпионатларида Баҳром Аназов, Исоқ Ахмедов, Махтумқули Маҳмудов, Камол Муродов, Тоштемир Муҳаммадиев, Акобир Қурбонов (Оʻзбекистон), Кубашхоним Элкнур, Селим Тотар оʻгʻли (Тур-кия), Александр Катсураги, Карлос Хонорато (Бразилия), Павел Мелананетс (Полша), Хироёши Кашимото (Япония) ва бошқа голиб чикдилар ва совриндор боʻлдилар.