Our Partners
  • International Kurash association
  • Uzbekistan Kurash Federation
  • OKS TECHNOLOGIES
Today is 25 Fevral 2018 Yakshanba

Кураш Халқаро Ассоциациясининг навбатдан ташқари Конгресси бўлиб ўтди

Кураш Халқаро Ассоциациясининг навбатдан ташқари Конгресси бўлиб ўтди

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 26-29 май кунлари Термиз шаҳрида Ўзбекистон Республикаси президенти соврини учун Ал Ҳаким Ат Термизий хотирасига бағишланган халқаро турнир бўлиб ўтади.

Дунёнинг 50 га яқин мамлакатидан 150 нафардан ортиқ спортчи ва меҳмонлар Кураш ватанига ташриф буюришди. Ушбу мусобақа олдидан Кураш Халқаро Ассоциациясининг навбатдан ташқари конгресс бўлиб ўтди. Конгрессда барча қитъавий Конфедерациялар Президентлари ва 46 та давлат федерациялари Президенлари ва вакиллари иштирок этди.

Конгресс кун тартибидан Курашни дунё миқёсида янги ривожлантириш босқичига олиб чиқиш, 2028 йилги Олимпиада дастуридан расман ўрин олиш масалалари муҳокама этилди.

Конгрессда ташкилий масала ҳам кўрилиб, унга кўра, КХА бошқарув тизимида асосчи раис лавозими таъсис этилиб, ушбу лавозимга ассоциацияни 16 йилдан бери бошқариб келаётган Комил Юсупов номзоди бир овоздан сайланди.

Ассоциация вице Президенти лавозимига таниқли сиёсатшунос, Халқаро пресс клуби раиси Шерзодхон Қудратхўжаев сайланди. Шунингдек, Конгресс давомида яна бир қатор масалалар муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди.