Our Partners
  • International Kurash association
  • Uzbekistan Kurash Federation
  • OKS TECHNOLOGIES
Today is 25 Fevral 2018 Yakshanba

Ат Термизий халқаро турнири олдидан ташкил этиладиган матбуот анжумани қачон ўтказилиши маълум бўлди

Ат Термизий халқаро турнири олдидан ташкил этиладиган матбуот анжумани қачон ўтказилиши маълум бўлди

Хабарингиз бор 26-29 май кунлари Термиз шаҳрида Кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун Ал Ҳаким ат-Термизий хотирасига бағишланган халқаро турнир ўтказилиши режалаштирилган.

Умумий соврин жамғармаси 56 минг АҚШ долларини ташкил этувчи ушбу мусобақага дунёнинг 50 мамлакатидан ташриф буюрган 100 дан ортиқ полвонлар иштирок этиши кутилмоқда.

Айни пайтда кўпчиликнинг қизиқишига сабаб бўлаётган ушбу мусобақа олдидан ташкилотчилар, мусобақа расмийлари ва журналистлар иштирокида ўтказиладиган матубот анжуманининг ўтказилиш вақти маълум бўлди.

Ушбу матбуот анжумани 28 май соат 11:00 да Термиз шаҳрида жойлашган Карвонсарой мехмонхонасида ташкил этилади. Унда кураш Халқаро Ассоциацияси рахбарияти, Қитъавий Конфедерация Президентлари, Ўзбекистон Кураш Федерация ва Сурхондарё вилояти ҳокимлиги расмийлари иштирок этиши режалаштирилган.